Линклар

logo-print

Расмуссен Москва баёнотлари юзасидан таассуф изҳор қилди


НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен Россия томонининг ракетага қарши мудофаа масаласида яқин берилган баёнотини бу муаммо юзасидан музокараларда Россия позициясини кучайтиришга қаратилган “тактик” юриш, деб ҳисоблайди.

Жума куни Брюсселда Озодлик саволларига жавоб берган Расмуссен бу баёнот юзасидан таассуф билдирди ҳамда бу баёнотлар Россия ва НАТО ўртасида 2 йил аввал Лиссабондаги саммитда эришилган “стратегик ҳамкорлик” руҳига зид келишини таъкидлади. У Европада жойлаштирилиши мўлжаллаган ракетага қарши мудофаа тизими Россияга қарши қаратилмаганини яна бир бор қайд этди.

АҚШ ва иттифоқчиларининг ракетага қарши мудофаа тизимини ривожлантириш борасидаги масала НАТОнинг 20-21 май кунлари Чикагода ўтказилиши кутилаётган саммитида муҳокама қилинади.

Россия томони аввалроқ ракетага қарши мудофаа тизими масаласи юзасидан музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани ва Европада бу тизим жойлаштирилган тақдирда, Россия жавоб чораларини қўллаши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлар билан чиққанди.
XS
SM
MD
LG