Линклар

Литва президенти касалхонадаги Тимошенко зиёратига борди


Литва президенти Даля Грибаускайте Харковдаги касалхона даволанаётган Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко зиёратида.

Литва президенти Даля Грибаускайте Харковдаги касалхона даволанаётган Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко зиёратида.

Литва президенти Даля Грибаускайте кеча Харковдаги касалхона даволанаётган Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенкони зиёрат қилди.

Касалхона дарвозаси олдида Литва президенти кортежини собиқ бош вазирнинг ўнлаб тарафдорлари қарши олганлар. Улар “Юляга озодлик”, “Сиёсий қатағонларга чек қўйилсин” каби плакатларни кўтариб олгандилар.

Литва президенти билан касалхонадаги маҳбуса Юлия Тимошенко учрашувига журналистлар қўйилмади. Бироқ учрашувдан кейин Грибаускайте Тимошенконинг аҳвол-руҳияси яхши эканини билдирди.

Хизмат ваколатларини суистеъмол қилишда айбланиб, 7 йиллик қамоққа ҳукм этилган Юлия Тимошенко 9 май куни қамоқхонадан Харковдаги касалхонага келтирилганди.

Тимошенко олдидан чиққан Литва президенти ўзининг украиналик ҳамкасби Виктор Янукович билан музокара олиб бориш учун Киевга йўл олди.
XS
SM
MD
LG