Линклар

logo-print

Қирғизистонликларнинг Қозоғистонда юриш муддати узайтирилди


Қирғиз-қозоқ чегарасидаги "Ақ жўл" назорат-ўтказиш пункти.

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги "Ақ жўл" назорат-ўтказиш пункти.

Қирғизистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўз фуқароларининг икки мамлакат ҳудудида 90 кунгача юришига имкон берувчи келишувни имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот хизмати маълум қилади.

Қозоғистон Божхона Иттифоқига қўшилиши муносабати билан қирғизистонликларга бу мамлакат ҳудудида аввал 30 кунгина қолишга рухсат бериларди.

Маълумотларга кўра, Қирғизистон президенти Атамбаевнинг 10-11 май кунги Қозоғистонга ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка оид бошқа қатор келишувларга ҳам эришилган.
XS
SM
MD
LG