Линклар

Россиялик ҳуқуқ фаоллари мухолифатнинг “Миллионлар марши” норозилик тадбири қатнашчиларидан яна бири полиция ходимлари томонидан калтаклангани холати тергов қилинишини талаб қилмоқда.

Интернетда тарқатилган видеороликда ОМОН ходимлари ёш намойишчи бошига тепгани, зарба оқибатида у ҳушини йўқотиб ерга йиқилгани акс этган.

Кеча шунга ўхшаш бошқа факт бўйича Россия Тергов қўмитаси жиноят иши очганини маълум қилганди.

Тақдим этилган видеотасвирда полиция ходими аёл намойишчини тепаётгани акс этган.

"Инсон ҳуқуқлари учун" ҳаракати етакчиси Лев Пономоревга кўра, 6 май куни Москванинг Болотная майдонида ўнлаб намойишчи калтакланган.
XS
SM
MD
LG