Линклар

logo-print
Унча танилмаган исломий радикал гуруҳ ушбу ҳафта Дамашкда 55 киши ҳаётига зомин бўлган террор ҳуружларига жавобгарликни зиммасига олди.

Ўзини “Ал Нусра жабҳаси” деб атаётган гуруҳ баёнотида айтилишича, Сурия пойтахтида содир этилган портлашлар мамлакат хавфсизлик кучларининг исёнкорлар позицияларига берган зарбаларига жавобдир.

12 майдан кучга кирган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга қарамай Сурияда ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида отишмалар давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG