Линклар

logo-print
Англиянинг Сэндвич шаҳрида машхур бутерброднинг 250 йиллиги нишонланмоқда.

Сэндвич ҳақидаги илк тарихий ёзишмалар 1762 йилларга бориб тақалади. Aйтилишича, ўша йили карта ўйнашни жони дилидан яхши кўрадиган Сэндвич ҳокими граф Джон Монегю ўйиндан узилмаган холда ейиш мумкин бўлган таом тайёрлашни буюрган.

Ҳоким ушбу таом фақат нон ва мол гўштидан бўлишини алоҳида тайинлаган.

Ўшанда ҳизматкорлар унга нонни орасига мол гўшти қўйилган таом олиб келишган ва бу таомни графнинг карта ўйнайдиган ҳамроҳлари ҳам яхши кўриб қолишган.

Ўшандан бери ушбу таомнинг номи Сэндвич деб юритилади.

Таомнинг 250 йиллиги муносабати билан сэндвич тайёрлаш бўйича мусобақа ҳам ўтказиляпти.
XS
SM
MD
LG