Линклар

logo-print
Ўт очишни тўхтатиш ҳақида бир ой аввал кучга кирган келишувга қарамай, кеча Сурияда яна саккиз киши зўравонлик қурбони бўлди.

Туркия чегараси яқинидаги Идлиб музофотида ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида содир бўлган тўқнашувда тўрт нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Хавфсизлик кучлари томонидан Идлибда ўтказилган рейд чоғида тинч аҳоли вакилларидан икки киши ўлдирилган. Яна икки киши ўққа тутилган Хомс ва Хамада нобуд бўлган.

Шанба куни Дамашқда икки кун аввалги террорчилик ҳуружидан ўлган 55 киши дафн этилди. Аввалроқ бу хуружлар учун масъулиятни ўзини “Ан-Нусра жабҳаси” деб атаган гуруҳ зиммасига олганди. Гуруҳнинг Интернетга жойлаштирилган баёнотида Дамашқдаги портлашлар Сурия хавфсизлик кучлари томонидан маҳаллаларнинг ўққа тутилишига жавоб экани таъкидланади.
XS
SM
MD
LG