Линклар

logo-print
Сурияда икки ой аввал қўлга олинган икки турк журналисти ватанига қайтмоқда. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довудўғли ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Вазирга кўра, туркиялик журналистларни озод қилиш ишида эронликлар воситачилик қилган.

Журналистларнинг тез орада Теҳронга келиши, шундан сўнг Туркияга йўл олиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, "Gerçek hayat" ("Ҳақиқий ҳаёт") ижтимоий-сиёсий журналининг мухбири Адем Ўзкўсе ва тасвирчи Ҳамит Жўшқун Суриядаги воқеалар ҳақида филм олмоқчи бўлганлар. Сўнгги марта улар таҳририят билан 9 март куни исёнчилар шаҳри бўлмиш Идлибдан боғланганлар. Ўша куни шаҳар ҳукумат қўшинлари томонидан қуршаб олинганидан сўнг улар билан алоқа узилиб қолган эди.
XS
SM
MD
LG