Линклар

logo-print
Бугун Тошкент вақти билан эрталабки соат 4.30 ларда Тожикистонда 5,7 баллик зилзила содир бўлди.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила маркази Кўлоб шаҳридан 100 километр нарида 10 километр чуқурликда бўлган.

Кўрилган талафотлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Айни зилзила таъсири Ўзбекистонда ҳам сезилган. Хусусан, Газета.уз сайтининг ёзишича, Тошкент ва Фарғона водийсининг йирик шаҳарларидаги ер силкиниши кучи 2-3 баллга етган.
XS
SM
MD
LG