Линклар

Кобулда Олий тинчлик кенгаши аъзоси ўлдирилди


Арсал Раҳмоний президент Карзай таъсис этган Олий тинчлик кенгашида етакчи музокарачилардан бири бўлган эди.

Арсал Раҳмоний президент Карзай таъсис этган Олий тинчлик кенгашида етакчи музокарачилардан бири бўлган эди.

Бугун Кобул шаҳрида Афғонистон олий тинчлик кенгаши раҳбарларидан бири, президент Хамид Карзайнинг маслаҳатчиси ўлдирилди.

Афғонистон хавфсизлик кучлари вакилининг журналистларга билдиришича, Арсал Раҳмоний отиб ўлдирилган, унга ўқ ёнидан ўтиб бораётган машинадан узилган.

Арсал Раҳмоний президент Карзай толиблар билан мулоқот ўрнатиш мақсадида таъсис этган Олий тинчлик кенгашида етакчи музокарачилардан бири бўлган эди.

80-йилларда Раҳмоний Афғонистондаги совет қўшинларига қарши курашган кучларнинг жанговар қўмондонларидан бири бўлган ва сўнгра толиблар ҳукуматида бир қатор идораларга раҳбарлик қилган.

Арсал Раҳмоний собиқ толиблар ҳукуматининг Афғонистон жорий ҳукумати билан ярашишга жазм қилган юқори даражали тўрт амалдоридан бири эди.
XS
SM
MD
LG