Линклар

Яманда 25 жанггари ўлдирилди


Яманнинг янги раҳбари Обид Рабо Мансур Хожи “Ал-Қайда”га қарши ҳаракатларни кучайтирди.

Яманнинг янги раҳбари Обид Рабо Мансур Хожи “Ал-Қайда”га қарши ҳаракатларни кучайтирди.

Яманда, маълумотларга қараганда, Американинг учувчисиз бошқариладиган ҳарбий самолётидан берилган зарбадан ҳамда ҳукумат ҳарбийлари билан тўқнашувларда “Ал-Қайда”га алоқадор бўлган 25 жанггари ўлдирилди.

Ҳукумат кучлари билан жанггарилар ўртасидаги тўқнашувлар мамлакат жанубидаги Абян вилоятида бўлиб ўтган, учувчисиз самолёт зарбалари эса, экстремистларнинг пойтахт Санадан жануби-шарқда жойлашган Мариб ва Шабва минтақаларидаги позицияларига берилган.

Маҳаллий расмийларнинг АҚШга қарашли учувчисиз самолётлардан берилган зарбалар тўғрисидаги хабарлари экс президент Али Абдуллоҳ Солиҳ ўрнига Обид Рабо Мансур Хожи ҳокимият тепасига келганидан бери тез-тез пайдо бўлмоқда.

Айтилишича, Яманнинг янги раҳбари “Ал-Қайда”га қарши ҳаракатларни кучайтирган.
XS
SM
MD
LG