Линклар

logo-print

Икки турк журналисти Суриядан ватанига қайтди


Адем Ўзкўсе ва Ҳамит Жўшқун Суриядаги воқеалар ҳақида филм олмоқчи бўлгандилар.

Адем Ўзкўсе ва Ҳамит Жўшқун Суриядаги воқеалар ҳақида филм олмоқчи бўлгандилар.

Сурияда икки ой аввал қўлга олинган икки турк журналисти бугун ватанига ҳукуматга қарашли самолётда қайтди.

Журналистларнинг қайтаётганини аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довудўғли ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилган эди.

Вазирга кўра, туркиялик журналистларни озод қилиш ишида эронликлар воситачилик қилган.

Маълумотларга кўра, "Gerçek hayat" ("Ҳақиқий ҳаёт") ижтимоий-сиёсий журналининг мухбири Адем Ўзкўсе ва тасвирчи Ҳамит Жўшқун Суриядаги воқеалар ҳақида филм олмоқчи бўлганлар.

Сўнгги марта улар таҳририят билан 9 март куни исёнчилар шаҳри бўлмиш Идлибдан боғланганлар. Ўша куни шаҳар ҳукумат қўшинлари томонидан қуршаб олинганидан сўнг улар билан алоқа узилиб қолган эди.
XS
SM
MD
LG