Линклар

Москвада "Синов сайри" ўтказилди


Бугун Москва шаҳри марказидаги Пушкин ҳайкали ўтказилган ёзувчиларнинг “Синов сайри”, деб номли тадбирга камида 2 минг киши қатнашди.

Тадбир уюштирувчилари 15 минггача одам қатнашганини айтмоқда.

Тадбирдан кўзланган мақсад шаҳар хиёбонларида ҳукумат рухсатисиз сайр қилиш мумкинми-йўқлиги текшириб кўришдир.

Сайрга Борис Акунин, Эдуард Успенский, Дмитрий Биков, Виктор Шендеровичлар каби таниқли адиблар иштирок этди.

Ёзувчилар сайрини томоша қилиш учун келган минглаб кишилар орасида иқтисодчи Ирина Ясина, актер Максим Виторган, собиқ маҳбус Сергей Мохнаткинлар бор эди.

Айтилишича, “Синов сайри”ни ўтказиш ғояси парламент ва президент сайловларида қонунбузарликларга йўл қўйилганидан норозилик тариқасида Москванинг баъзи хиёбонларида ўтказилаётган сайр кўринишидаги тадбирлар иштирокчилари қўлга олинаётганидан сўнг пайдо бўлган.
XS
SM
MD
LG