Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:16

Рус зиёлилари “сайр”га чиқди


Рус зиёлиларининг "синов сайри", Москва, 2012 йилнинг 13 майи.
Рус зиёлиларининг "синов сайри", Москва, 2012 йилнинг 13 майи.

Москвада тинч намойишларнинг куч билан тарқатилаётганига аксилчора ўлароқ, таниқли рус адиблари Россия пойтахтида ҳокимият бемалол юриб бўладими, йўқми - текшириб кўриш мақсадида “синов сайри” уюштирдилар.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, “сайр”да 2 минг чоғли киши иштирок этган, фаоллар эса тадбирда 10 мингдан 15 минггача киши қатнашганини таъкидламоқдалар.

Юриш йўналиши бўйлаб, яъни Пушкин майдонидан Чистие пруди хиёбонигача бугун транспорт қатнови чеклаб қўйилди, чунки пиёдалар йўлагига сиғмаган “синов сайри” иштирокчилари машина йўлидан ҳам юриб бордилар.

Синов сайри
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:00 0:00
Бевосита линк
Москвадаги синов сайри иштирокчилари

Тадбирда Борис Акунин, Эдуард Успенский, Дмитрий Биков, Виктор Шендерович каби таниқли ёзувчилар иштирок этдилар.

Маълумотларга кўра, маҳаллий полициячилар бу гал ўзларини жуда сипо тутганлар ва фақат тартиб сақлаш билангина банд бўлганлар.

“Синов сайри” ғояси Россиядаги парламент ва президентлик сайловларидаги қонунбузарликларга қарши 6 май куни ўтказилган “Миллионлар марши” чоғида мухолифат вакиллари оммавий равишда ҳибсга олинганидан кейин пайдо бўлган.

Ўтган йилнинг декабр ойида ўтказилган парламент сайловлари ва шу йил март ойи бошида ўтказилган президентлик сайловларида кўплаб қонунбузарликларга йўл қўйилган деб ҳисобловчи Россия мухолифати қарийб ярим йилдан буён Москва ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида катта-кичик намойишларни уюштириб келмоқда.

Россияда ўтган парламент сайловида энг кўп овозни, расмий маълумотларга кўра, ҳукмрон “Единая Россия” партияси, президентлик сайловида эса шу партия лидери Владимир Путин қозонганди.
XS
SM
MD
LG