Линклар

logo-print

Тожикистонда зилзиладан 1 киши нобуд бўлди


Бугун Тошкент вақти билан эрталабки соат 4.30 ларда Тожикистонда юз берган зилзила оқибатида 1 киши нобуд бўлди.

Табиий офат туфайли иккита турар-жой батамом вайрон бўлган, бошқа ўнлаб уйга жиддий шикаст етган, фермер хўжаликлари зарар кўрган.

Бу ҳақда хабар қилган Тожикистон фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, 6,0 мигнитадали зилзила эпицентри Душанбе шаҳридан шарқда, 152 километр узоқликда бўлган.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила маркази Кўлоб шаҳридан 100 километр нарида 10 километр чуқурликда бўлган.

Айни зилзила таъсири Ўзбекистонда ҳам сезилган. Хусусан, Газета.уз сайтининг ёзишича, Тошкент ва Фарғона водийсининг йирик шаҳарларидаги ер силкиниши кучи 2-3 баллга етган.
XS
SM
MD
LG