Линклар

logo-print

Тбилисида сув тошқинидан 5 киши нобуд бўлди


Тбилиси шаҳри мэри Гиги Угулавага кўра, фожеага канализация қудуқлари узоқ вақт тозаланмагани сабаб бўлган.

Тбилиси шаҳри мэри Гиги Угулавага кўра, фожеага канализация қудуқлари узоқ вақт тозаланмагани сабаб бўлган.

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида рўй берган сув тошқини оқибатида, сўнгги маълумотларга қараганда, 5 киши, шу жумладан 2 бола нобуд бўлди, бир неча киши бедарак йўқолган.

Шаҳарда фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Қутқарувчилар аҳолини қайиқлар ёрдамида хавфсиз жойларга кўчирди.

Сув тошқинидан уйлар, автомобил йўллари, электр узатиш линиялари зарар кўрди.

Якшанбага ўтар кечаси ёққан кучли ёмғирдан Кура дарёси тошиб, қирғоқ бўйидаги мавзеларни сув босди. Айниқса, шаҳарнинг Ортачала мавзеи кучли зарар кўргани хабар қилинди.

Тбилиси шаҳри мэри Гиги Угулавага кўра, фожеага канализация қудуқлари узоқ вақт тозаланмагани сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG