Линклар

logo-print

Андижон фожиасига 7 йил тўлди


Андижон қирғини оқибатида қочқинга айланганлар дунёнинг турли давлатларидан бошпана топди. Суратда:АҚШнинг Айдаҳо штатидаги андижонликлар

Андижон қирғини оқибатида қочқинга айланганлар дунёнинг турли давлатларидан бошпана топди. Суратда:АҚШнинг Айдаҳо штатидаги андижонликлар

13 май арафасида Халқаро Амнистия ташкилоти расмий Тошкентга босим ўтказмаётган Европа Иттифоқи фаолиятини танқид қилди.

Ташкилотнинг кеча тарқатилган баёнотида Европа Иттифоқи инсон ҳуқуқларини очиқдан-очиқ топташда давом этаётган Ўзбекистондаги режимга нисбатан ўз позициясини етти йил мобайнида тобора юмшата боргани юзасидан таассуф изҳор этилади.

- Сўнгги етти йил ичида ЕИ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари борасида ўз позициясини кескин сусайтиргани кўринди. 2005 йилда Европа Иттифоқи [Андижондаги] қотилликларни қоралаб чиққан, мустақил халқаро текширув ўтказилишини талаб қилган ва санкциялар жорий этганди, - деди Amnesty International ташкилотининг Европа бюроси директори Николас Бегер.

2005 йил ноябрида Андижон воқеалари бўйича мустақил халқаро текширув талаби қондирилмагунча санкциялар амал қилишини эълон қилган ЕИ 2009 йил кузига келиб, ўз талаби Тошкент томонидан мутлақо писанд қилинмаганига қарамай, бу санкцияларни яна ўзи бутунлай бекор қилганди.

2005 йилнинг 13 май куни Андижонда намойиш иштирокчилари ҳукумат қўшинлари томонидан ўққа тутилган эди. Расмий маълумотларга кўра, Андижон воқеаларида 187 киши ҳалок бўлган. Аммо норасмий манбалар ҳалок бўлганлар сонининг бундан бир неча баробар кўп бўлганини таъкидлаб келадилар.
XS
SM
MD
LG