Линклар

logo-print

Фаластин раҳбарияти Исроил таклифини рад қилди


Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос.

Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос.

Фаластин раҳбарияти Исроилнинг тинчлик музокараларини қайта бошлаш бўйича навбатдаги таклифини рад этди.

Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос Рамаллоҳдаги мажлисда Фаластинни озод қилиш ташкилотига Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхудан шанба куни олинган мактуб ҳақида маълумот берди.

Фаластинни озод қилиш ташкилоти Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Шарқий Қуддусда турар-жойлар қуришни тўхтатмагунича ҳамда 1967 йилги урушга қадар ўрнатилган чегаралар доирасида Фаластин давлати барпо этилишига рози бўлмагунича, бу давлат билан бирор-бир музокара қилиб бўлмайди, деган қарорга келди.
XS
SM
MD
LG