Линклар

Сурияда 27 киши ҳалок бўлди


Якшанба куни Ливан ҳудудидаги Триполи бандаргоҳида ҳам Башар Ассад мансуб бўлган алавийлар билан Сурия мухолифатини қўлловчи суннийлар ўртасида тўқнашув содир бўлган.

Якшанба куни Ливан ҳудудидаги Триполи бандаргоҳида ҳам Башар Ассад мансуб бўлган алавийлар билан Сурия мухолифатини қўлловчи суннийлар ўртасида тўқнашув содир бўлган.

Сурия ва қўшни Ливан ҳудудида якшанба куни президент Башар Ассад тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида содир бўлган тўқнашувларда 27 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Суриялик фаолларнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар асосан тинч аҳоли вакилларидир.

Тўқнашувлар Дараа, Дайр аз-Зур ва Дамашқ шаҳарларида бўлиб ўтгани айтилмоқда. Тўқнашувлардан яна бири Ливан ҳудудидаги Триполи бандаргоҳида Башар Ассад мансуб бўлган алавийлар билан Сурия мухолифатини қўлловчи суннийлар ўртасида содир бўлган.

Якшанба куни Сурия ҳукумат кучлари Хама вилоятидаги мухолифатнинг таянч нуқтаси бўлмиш қишлоққа ҳужум қилган.

Ўт очишни тўхтатиш ҳақида бир ой аввал кучга кирган келишувга қарамай, Сурияда ҳамон зиддият олови сўнмаяпти.

Ҳозир бу мамлакатда БМТнинг 189 нафар халқаро кузатувчиси фаолият олиб бормоқда. Яқин кунларда кузатувчилар сони 300 нафарга етиши кутилаяпти.
XS
SM
MD
LG