Линклар

АҚШдаги Yahoo интернет-корпорацияси раҳбари Скотт Томпсон истеъфога чиқди. Бунга Томпсоннинг ўз резюмесида олган таълими ҳақида нотўғри маълумот берганига оид жанжал сабаб бўлди.

Томпсоннинг резюмесидаги “хато”ни Yahoo ҳиссадорларидан бири бўлмиш Дэниел Леб сезиб қолган. Лебнинг айтишича, у кичик текширув ўтказиб, Томпсон ўз ҳужжатларида кўрсатилганидек компьютер технологиялари соҳасида илмий даражага эга эмаслигини аниқлаган.

Кейинроқ ширкат вакиллари Дэниел Леб сўзларининг тўғрилигини тасдиқлаган.

Yahooнинг янги бош директори этиб ширкат медиа-бўлими раҳбари Росс Левинсон тайинланган.
XS
SM
MD
LG