Линклар

logo-print
Бугун Брюсселда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари Украинада келаси ой бошланадиган футбол чемпионатини бойкот қилиш масаласини муҳокама этади.

Июн ойида Украина ва Полша футбол бўйича Европа чемпионатига мезбонлик қилади.

Ҳолландия ҳукумати Украинада собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкога қамоқда ёмон муносабат қилинаётгани сабаб чемпионатга вакил жўнатмаслигини маълум қилган.

Аввалроқ Жозе Мануэл Баррозо бошлиқ Европа Комиссияси ҳам шундай қарор қилган эди.

Айни пайтда ЕИга аъзо айрим давлат расмийлари спорт мусобақасини бойкот қилиш самарасиз эканини айтишган.

Ўтган ҳафта Тимошенко аҳволи оғирлашиши ортидан Харковдаги қамоқхонадан касалхонага олиб ўтилган эди.
XS
SM
MD
LG