Линклар

Бугун Токиода Жаҳон уйғурлар конгресси очилди.

Иккиюздан ортиқ делегат иштирокида ўтаётган ва беш кун давом этадиган айни тадбирда уйғурларни Хитой мустамлакасидан қутқариш, уйғурларга сўз, дин эркинлигини қайтариб бериш масаласи мухокамалар марказида бўлади.

– Уйғурларнинг куч билан Хитойга ассимиляция қилинишига ҳеч ким тоқат қилмайди, - деди Жаҳон уйғурлар конгресси раиси Робия Қодир.

Аввалроқ, Хитой ҳукумати Токио расмийларидан Робия Қодирга виза бермасликни сўраган эди. Пекин ҳукумати Жаҳон уйғурлар конгрессини террорчилар билан алоқадор айирмачи гуруҳ деб билади.
XS
SM
MD
LG