Линклар

Озарбайжондаги мухолиф партиялар Бокуда рухсат этилмаган норозилик намойишларини ўтказди.

Ўнлаб фаоллар душанба куни Боку марказидаги истироҳат боғига йиғилиб, наамойишларга рухсат бермаётган Боку ҳокими истеъфосини талаб қилди.

Намойишчилар ҳокимият биноси томон юришни бошлаган пайт милиция ходимлари уларни тўхтатди.

Айрим намойишчилар ҳибсга олинди. Бу сўнгги ҳафталар ичида Озарбайжон мухолифати ўтказган иккинчи норозилик намойишидир.

Озарий фаоллар 22-26 май кунлари Бокуда Евровидение қўшиқ танлови куни ҳам йирик норозилик тадбирларини режалаган.
XS
SM
MD
LG