Линклар

logo-print
Афғонистон шимолидаги бозорлардан бирида юз берган бомба портлашида 9 киши нобуд бўлди.

Фарёб вилоятининг Ғурмоч туманида юз берган ушбу ҳодисада вилоят кенгаши расмийси ҳам ҳаётдан кўз юмди.

Ҳозирча бирон бир гуруҳ мазкур ҳужум масъулиятини зиммасига олгани йўқ.

Якшанба куни Толибон вазирларидан бири бўлган ва кейинчалик тинчлик музокарачисига айланган Арсала Раҳмоний Кобулда ишга кетаётган маҳал отиб кетилганди.

НАТО кучлари 2014 йилга қадар хавфсизлик масъулиятини афғонларга тўлиқ топшириши режаланган.
XS
SM
MD
LG