Линклар

Сурия марказидаги Растан шаҳридаги тўқнашувларда камида 23 нафар аскар ҳалок бўлган.

Британиядаги Инсон ҳуқуқларини кузатиш маркази маълумотларига кўра, Ҳомс вилоятидаги ушбу шаҳарда амалга оширилган ҳужумлардан ўнлаб одам яраланган.

Ҳозирча, ушбу маълумотни мустақил манбаалар орқали тасдиқлаш имконсиз бўлиб турибди.

Айни пайтда Брюсселда бир орага келган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Суриядаги Ассад режимига қарши янги санкцияларни жорий этдилар.

Сешанба кунидан кучга киражак янги санкция 129 суриялик расмий ва 43та ширкат банк ҳисоблари музлатилиши ва уларга виза тақиқи жорий этилишини кўзда тутади.
XS
SM
MD
LG