Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:11

Шимолий Тожикистонга дўл ёғди


Тожикистоннинг Ашт тумани Ғарвон ва Ошоба қишлоқларига ёққан дўлдан экин-тикин қаттиқ жабр кўрди.


Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти билан чегарада жойлашган Тожикистоннинг Ошоба ва Ғарвон қишлоқларида катта сел келиши кутилмоқда.

Маҳаллий фуқаро Анваржоннинг сўзларига кўра, Ошоба, Шивар ва Ғарвон қишлоқлари аҳолиси асосан мевали дарахт ҳосили ҳисобига кун кечиради. Озодлик билан суҳбатда у ёққан дўл айниқса гуллаётган олма, ўрик ва гилос дарахтларини уриб кетган.

- Сел келиши керак бугун. Бир соат олдин Қорақияни биласизми¸ Ошоба қишлоғида дўл ëққан эди. Ëн томонда бир қиялик оппоқ бўлиб ëтибди. Икки кун олдин оппоқ эди. Бунақа жойда сел келади. Ҳар куни ëмғир бор. Селевой поток борда. Май ойи барибир сел бўлади.

Озодлик: Ўрик гуллаганмиди?

- Ўрик гуллаган эди. Аммо гилос бўлмади. Бирданига совуқ урворди. Шунинг учун тўкиб юборди. Битта-битта гилос¸ бўлмаса йўқ. Сел келадида энди нима бўлса ҳам¸ дейди Анваржон.

Эслатиш жоизки, 2007 йилнинг 22 июлида Ошоба қишлоғига келган сел ва кўчкин маҳаллий хўжаликка катта талафот келтирган. Сел оқибатида 12 киши нобуд бўлган, кўплаб 10 ортиқ одим жароҳат олган, яна бир неча киши бедарак йўқолган.

Сел Ошоба ва унинг юқорида жойлашган бошқа қишлоқлардаги 300 ортиқ уйларни, шахсий томорқа ва бошқа иншоотларни бузиб кетган.
XS
SM
MD
LG