Линклар

Самарқанд вилоятида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига автобус ва маршрут таксилари бепул хизмат кўрсатадиган бўлди.

Вилоят ҳокимлиги ўқувчиларининг ўқув машғулотларига мунтазам қатнашиши учун қулайлик яратиш мақсадида шундай қарор қабул қилди.

Унга кўра, "Самарқандтранс маркази" таркибига кирувчи йўловчи ташиш билан шуғуллунадиган автобус маршрутлари ва йўналишли таксилар таътил кунларидан ташқари эрталаб соат 7.00 дан 9.00 га қадар ҳамда кундузи соат 13.00 дан 15.30 га қадар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчиларига бепул хизмат кўрсатади.

Март ойида худди шундай тажриба Андижон вилоятида жорий этилганди.
XS
SM
MD
LG