Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:08

Хоразмда чиябўрилар кўпайгани кузатилди


Чиябўрилар сони, айниқса, Гурлан туманида кўпайгани айтилмоқда.
Чиябўрилар сони, айниқса, Гурлан туманида кўпайгани айтилмоқда.

Хоразм вилоятининг баъзи туманларида чиябўрилар сони фавқулодда кўпайгани аҳолини ташвишга солди. Чиябўрилар маҳаллий аҳолига қарашли уй хайвонларига, баъзи ҳолларда одамларга ҳам ҳамла қилиши хавотирли тус олгани айтилмоқда. Айниқса, вилоятнинг Гурлан туманида бир неча киши қутуриш касаллигига чалиниб, касалхонага ётқизилган. Ҳозирда ветеринария хизмати томонидан чиябўрилар отиб, ўлдирилиб, сони камайганига қарамасдан одамлар орасида қўрқув сақланиб қолмоқда.

Хоразмнинг чекка қишлоқларида бу йил чиябўрилар сони кескин кўпайгани кузатилди. Озодликка маълум бўлишича шақаллар қорамол-қўй-қўзи, итлар ва баъзи ҳолларда одамларга ҳамла қилган.

Айниқса, Гурлан туманида чиябўрилар катта ташвишга сабаб бўлгани ҳақида бу туманда яшовчи Отаназар ака Озодликка гапириб берди.

- Бу қутурган шоқол. Молларни тишлади. Итлар ҳам қутурди. Молларни тишлаб моллар ҳам қутуриб, болаларни тишлаб болаларнинг ҳаммаси даволаниб чиқди.

Чиябўрилар тишлаши оқибатида қутурган итлар одамларга ҳамла қилди, бир неча киши касалхонага ётқизилди ҳам, дейди Отаназар ака.

- Болаларни тишлади. Ит тишлади болаларни. Бизнинг бир қариндош ëтиб чиқди касалхонада. Касалхонада яхшилаб даволаниб чиққанига бир ҳафтача бўлди.

Отаназар аканинг айтишича, Хоразм вилояти ветеринария хизмати чиябўрилар сонини камайтириш учун мерганларни ёллаган. Бунда нафақат шақаллар, аҳолига қарашли расмийлаштирилмаган итлар ҳам отиб ўлдирилган.

- Мерганлар отди. Молларни тишлаб итлар ҳам қутурдида. Итларни ҳам отиб ташлади. Ҳозир уже тугади. 15 кунча бўлди тугаганига. Орган томонидан овчиларга буйруқ берилди қутурган ит борми, бошқа борми отиб ташлайсан деб. Ҳужжати йўқ итларни ҳам отиб ташлади. Как раз бизнинг қишлоққа яқин жойда, Амударë бўйида рўй берди, дейди Отаназар ака.

Ҳозирда Гурлан ва унга туташ туманларда чиябўрилар билан боғлиқ муаммо бироз тинчиганига қарамасдан аҳоли орасида хавотирлар сақланиб қолаётгани айтилмоқда.

Хоразм вилояти ветеринария хизмати ва бошқа муатасадди идоралардан бу ҳақда изоҳ олишнинг иложи бўлмади.

Отаназар аканинг айтишича, чиябўриларнинг аҳоли яшайдиган ҳудудларгача келишига, ўтган йили кузатилган қурғочилик боис тўқайзорларда емакнинг тақчиллашгани сабаб бўлган.

- Олдин бунақа кам бўладиган эди. Бир жойдан келди шекилли бу. Ҳозир шоқолларга ем йўқда. Ўтган йил сувсизлик бўлдику. Ем бўлмагандан кейин қишлоқларга келиб ўлган нималарни еб, улардан қолганини итлар еб шунақа бир нима бўлиб кетди, дейди Отаназар ака.

Айни пайтда вилоятнинг бошқа туманларида чиябўрилар ҳамласи кузатилгани йўқ. Расмий матбуотда ҳам бу ҳақда хабар берилгани йўқ. Масалан, марказ Урганчда яшайдиган аёл Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда чиябўрилар ҳақида миш-мишларни эшитганини айтди холос.

Ҳазорасп туманида яшадиган Мансур ака эса, бу ҳақда умуман эшитгани йўқ.

- Бунақа гап ҳозиргача эшитмадим. Мен ҳам вилоятда бўлиб турган нарсалардан воқифман. Лекин бунақа хабр олмадим. Бизларнинг Ҳазораспда бунақа нарса йўқ лекин, дейди ҳазорасплик Мансур ака.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:21 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG