Линклар

Покистон ташқи ишлар вазири Хина Раббоний АҚШ билан муносабатларни тиклаш вақти келганини таъкидлади.

Исломобод ҳукумати Афғонистондаги халқаро қўшинларга таъминот юклари транзитини тўсиб қўйиши ортидан Покистон ва АҚШ муносабатлари совий бошлаган эди.

Жаноб Раббонийнинг баёноти Афғонистонга таъминот йўлини очиш борасида Вашингтон ва Исломобод ҳукуматлари сўзлашувларни жадаллаштирган бир пайтда янгради.

Кузатувчиларга кўра, 20-21 май кунлари Чикагода бўлажак НАТО саммити арафасида икки мамлакат алоқалари яхшиланиши мумкин.

Агар Покистон транзит юкларига тўсиқни бекор қилса Чикагодаги саамитга ҳам таклиф этилиши борасида гап-сўзлар бор.

Афғонистонга Покистон орқали ўтувчи таъминот йўлаги АҚШнинг янглиш ҳаво зарбалари ортидан ёпиб қўйилган эди.

Қўшма Штатларнинг Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон орқали ўтадиган таъминот йўлагига қизиқиши ортаётган эди.
XS
SM
MD
LG