Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:53

Тошкентда собиқ вазир Анвар Жабборов чавақлаб кетилди


Тошкентдан олинган хабарга кўра, 8 май куни ғойиб бўлган собиқ маданият вазирининг жасади 13 май куни топилган.

Якшанба куни Тошкентда Республика “Ўзбекмузей” жамғармаси раиси Анвар Жабборов тупроққа берилди. Бу ҳақдаги хабар “Озодлик”ка маҳаллий журналистлар орқали марҳумнинг яқинларидан етиб келди.

Маълум бўлишича, 55 яшар Анвар Жабборов шу йилнинг 8 май куни хизмат хонасидан олиб чиқиб кетилган ва унинг чавақланган жасади шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласидан топилган.

“Анварга нисбатан ниҳоятда ваҳшийлик билан муносабатда бўлинган, қийнаб ўлдирилган. Ҳатто унинг қиёфасини таниб ҳам бўлмасди”,- дейди марҳумнинг қариндошларидан бири.

Шу йилнинг 10 май куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан марҳумнинг қариндошлари мурожаатига кўра, Анвар Жабборовга нисбатан қидирув эълон қилинган ва у 13 май куни ўлдирилган ҳолатда топилган. Марҳумнинг қариндошлари Анвар Жабборовга суиқасдда гумонланиб, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаронинг ҳибсга олинганини айтмоқда. Бироқ бу борада бирорта расмий маълумот мавжуд эмас.

Анвар Жабборов 1956 йилнинг 15 майида Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборовнинг ўғли. Уч нафар фарзанднинг отаси эди.

У бир неча йиллар “Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида фан, таълим ва маданият масалалари бўйича бош консультант, 2009 йилнинг 16 мартидан 2011 йилнинг 17 январигача Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири, сўнгра Республика “Ўзбекмузей” жамғармаси раиси лавозимида ишлаб келган.
XS
SM
MD
LG