Линклар

logo-print
Эрон 23 май кун ўз тарихидаги тўртинчи сунъий йўлдошни фазога олиб чиқади.

Бу ҳақда мамлакат аэрокосмик дастури раҳбари Маҳди Фароҳий маълумот берди.

“Фажр” номини олган сунъий йўлдош “Шаҳаб-3” баллистик ракетаси асосида ясалган Сафир-Б1 ракетаси ёрдамида фазога олиб чиқилади.

Спутникнинг асосий вазифаси “кузатув ва ўлчов” ишлари бўлиши айтилмоқда.

Сунъий йўлдош ҳақидаги эълон Вена шаҳрида ўтаётган Эрон ҳукумати ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ўртасидаги музокаралар бошланишига тўғри келди.

Халқаро атом энергияси агентлиги Теҳрон атом бомбасини қўлга киритишга уринаётгани ҳақидаги гумонларни текширмоқда.

Сунъий йўлдош учирилиши белгиланган 23 май куни Эрон расмийлари Бағдод шаҳрида ўз ядровий дастури бўйича Буюк Британия, Хитой, Россия, Франция, Германия ва АҚШ вакиллари билан музокаралар ўтказади.
XS
SM
MD
LG