Линклар

Европа Иттифоқи келаси ой Украинада бошланадиган Евро-2012 футбол чемпионатини бойкот қилмасликка қарор қилди.

Бироқ душанба куни Брюсселда ўткан йиғинда ЕИ бош вазирлари Украинада инсон ҳуқуқлари борасида ижобий силжишлар бўлмас экан, икки томон ўртасидаги ҳамкорлик келишуви тасдиқланмаслигини айтишди.

Украинада собиқ бош вазир Юлия Тимошенкога нисбатан белгиланган етти йиллик қамоқ жазоси ва қамоқда унга нисбатан бўлаётган муносабат Европа Иттифоқи давлатлари танқидига сабаб бўлган эди.

Қатор Европа етакчилари Украинада ўтадиган Евро-2012 ўйинларини бойкот қилишга чақиришган эди.

Жорий йилнинг 8 июнида бошланадиган Европа чемпионатига бу гал Украина ва Полша давлатлари мезбонлик қилишади.
XS
SM
MD
LG