Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 15 май куни ўтадиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги йиғинида қатнашади.

Москвада ўтадиган КХШТнинг навбатдан ташқари сессияси ташкилотнинг 10 йиллиги ва Коллектив хавфсизлик шартномаси тузилишининг 20 йиллиги муносабати билан ташкил қилингани айтилмоқда.

Постсовет худудларида Россия ташаббуси билан тузилган бу ҳарбий-хавфсизлик иттифоқи 1992 йилнинг 15 май куни Тошкентда имзоланган ва келишувга Арманистон¸ Беларус¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Россия¸ Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари имзо чеккан эди.

Мазкур сессиянинг кун тартибида КХШТ давлатлари олдида турган минтақавий ва глобал хавфсизлик муаммолари, сўнгги 10 йил ичида қилинган ишлар ва олдига қўйилган устивор масалалар муҳокама этилиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG