Линклар

ФИФА президенти Йозеф Блаттер Ўзбекистонга келади


Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров 2011 йилги Осиёдаги энг яхши футболчи мукофотини Йозеф Блаттер қўлидан олмоқда. 23 ноябр 2011 йил.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров 2011 йилги Осиёдаги энг яхши футболчи мукофотини Йозеф Блаттер қўлидан олмоқда. 23 ноябр 2011 йил.

ФИФА президенти Йозеф Блаттер 15-16 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси маълум қилди.

ФИФА раҳбари бошчилик қилган делегация Тошкентга 15 май куни келиши, расмий учрашувлар эса 16 май куни бошланиши айтилмоқда.

Ўзбекистонда Йозеф Блаттерга Осиё Футбол Конфедерацияси президенти вазифасини бажарувчи Жанг Жилонг ҳамроҳлик қилади.

Ташриф давомида делегация Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбарияти билан учрашади ҳамда қатор футбол муассасалари, жумладан, қурилиши давом этаётган “Бунёдкор” стадионини кўздан кечиради.

ФИФА делегацияси 16 май куни ташриф якуни бўйича матбуот анжумани ўтказади.
XS
SM
MD
LG