Линклар

logo-print
“Барселона” футбол клуби ҳужумчиси Лионел Месси бу йилги мавсумнинг “Олтин бутса” совринига сазовор бўлди.

Испания чемпионати ўйинлари доирасида бир мавсумда 50 гол киритган аргентиналик Месси бу совринга асосий даъвогар бўлган 46 гол соҳиби Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.

Европанинг бомбардирлар рўйхатидаги учинчи ўринни Англиянинг “Арсенал” футбол клуби ҳужумчиси Робин Ван Перси эгаллади. У бу мавсумда 30 голга муаллифлик қилган.

Нуфузли "Олтин бутса" футбол соврини 1997 йилдан бери УЕФАга кирувчи миллий чемпионатларнинг энг сермаҳсул тўпурарига бериб келинади.

24 ёшли Лионел Месси 2010 йилги мавсумда ҳам “Олтин бутса”га сазовор бўлган эди.
XS
SM
MD
LG