Линклар

Хитой ҳукумати Далай Ламага нисбатан уюштирилгани айтилаётган суиқасд иддаоларини рад этди.

Британия матбуотига интервью берган буддавийлар диний раҳнамоси Далай Лама Хитой махфий хизматлари унга нисбатан суиқасд режалаштираётгани ҳақида маълумот олганини айтган.

Қувғиндаги Тибет етакчиси “Sunday Telegraph” нашрига махфий агентлар сочларига заҳар сепилган аёллар орқали уни йўқ қилмоқчи эканлигини айтди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг душанба куни чиқарган баёнотида Далай Ламанинг бу иддаолари асоссизлиги айтилган.

76 ёшли Далай Лама 1959 йилдан буён Ҳиндистонда сургунда яшамоқда.

Расмий Пекин Далай Ламани Тибет мустақиллигига эришиш йўлида айирмачилик фаолияти юритаётганликда айблайди. Бироқ Тибетнинг қувғиндаги етакчиси бу каби иддаоларни инкор қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG