Линклар

logo-print

Франсуа Олланд қасамёдга келтирилди


Елисей саройига етиб келган янги президент Франсуа Олландни ваколатлари тугаётган президент Николя Саркози кутиб олди.

Елисей саройига етиб келган янги президент Франсуа Олландни ваколатлари тугаётган президент Николя Саркози кутиб олди.

Бугун Парижда Франция президенти Франсуа Олландни қасамёдга келтриш маросими бўлиб ўтди.

Анъанага кўра, Елисей саройига етиб келган янги президент Франсуа Олландни ваколатлари тугаётган президент Николя Саркози кутиб олди.

Шундан сўнг давлатнинг янги раҳбари қасамёд келтирди ва қисқа нутқ сўзлади. Олланд Франция ва Европанинг ривожи учун “янги йўл очиш”ни ваъда қилди.

Франциянинг янги президенти ўзининг дастлабки чет эл сафари учун Германияни танлагани хабар қилинди.

Номзоди Социалистик партиядан кўрсатилган Олланд икки босқичда - 22 апрел ва 6 май кунлари ўтказилган президент сайловида ғолибликни қўлга киритган эди.
XS
SM
MD
LG