Линклар

Бир ҳафтадан бери Москвада акция ўтказаётган Россия мухолифати тарафдорлари шаҳарнинг яна бир хиёбони – Никита бульварида яна бир лагерь ташкил қилди.

Бугун эрталаб бульварда 20 киши йиғилган, орадан кўп ўтмай улардан 4 нафари полиция томонидан қўлга олинган эди. Бироқ Москва шаҳар полицияси қўлга олинганлар қўйиб юборилганини маълум қилди.

Москванинг Чистие пруди хиёбони бир ҳафтадан бери мухолифат тарафдорлари билан кечаю кундуз банд.

Хиёбонда қозоқ мутафаккири Абайга ўрнатилган ҳайкал мавжудлиги учун акция “ОккупайАбай” деб номланган.

Россия парламенти ва президенти сайловларида қонунбузарликларга йўл қўйилганидан норозилик билдираётган акция иштирокчилари Чистие пруди хиёбонида вақтларини ҳеч қандай сиёсий шиорларсиз шеър ўқиб, қўшиқ айтиб ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG