Линклар

Тимошенко шикоятини кўриб чиқиш 26 июнга қолдирилди


Ю. Тимошенко тарафдорлари Украина Олий суди биноси олдида.

Ю. Тимошенко тарафдорлари Украина Олий суди биноси олдида.

Киевда Украинанинг махсус суди экс бош-вазир Юлия Тимошенко устидан чиқарилган ҳукм устидан киритилган кассация шикоятини қараб чиқишни 26 июнга қолдирди.

Шикоятни кўриб чиқиш айблов томони сўровига биноан қолдирилди. Айблов томони ўз сўровини Тимошенконинг даволанаётгани туфайли суд мажлисида иштирок эта олмаслиги билан изоҳлади.

Юлия Тимошенко 2009 йили Россия билан газ бўйича шартнома тузишда ваколатлари доирасидан чиққанликда айбдор, деб топилиб 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди ва шу кунда у жазо муддатини ўтамоқда.

Қамоқда унинг соғлиғи ёмонлашгани боис у ҳозирда Харьков шаҳридаги касалхоналардан бирида даволанмоқда.

Куни кеча беморни АҚШ элчиси Жон Теффт ва АҚШ давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Томас Медиалар бориб кўрди.
XS
SM
MD
LG