Линклар

logo-print

Фаластинда "Нақба куни" нишонланди


Рамаллоҳ шаҳрида “Нақба куни” муносабати билан митинг бўлиб ўтди.

Рамаллоҳ шаҳрида “Нақба куни” муносабати билан митинг бўлиб ўтди.

Исроиллик ва фаластинлик араблар бугун “Нақба куни”ни нишонладилар.

“Нақба” яъни “Ҳалокат”, деган сўз билан исроиллик ва фаластинлик араблар Исроил давлати ташкил топган кун – 15 майни атайдилар.

Бугун, хабарларга кўра, Исроил ҳудудидаги араб мактаблари ва Фаластиндаги муассасалар ишламади.
Рамаллоҳ шаҳрида “Нақба куни” муносабати билан митинг бўлиб ўтди. Фаластин лидерлари фаластинлик қочқинларни Исроил шаҳарларига қайтаришга чақирди.
Исроил армияси ва полицияси жанговар шай ҳолатида турди.

Исроилнинг қатор шаҳарларида “Нақба куни” муносабати билан акциялар ўтказилди. Тадбирларда Исроил парламентининг араб депутатлари иштирок этди.
XS
SM
MD
LG