Линклар

logo-print

Қ. Ботиров одам савдосига қарши курашишга чақирди


Қирғизистонлик ўзбеклар лидерларидан бири Қодиржон Ботиров. 2012 йил, 15 май, Варшава шаҳри.

Қирғизистонлик ўзбеклар лидерларидан бири Қодиржон Ботиров. 2012 йил, 15 май, Варшава шаҳри.

“Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти, Европа Иттифоқи ва БМТнинг мутасадди идоралари Қирғизистонда одам савдоси билан боғлиқ муаммони, айнан бу мамлакат этник ўзбек фуқаролари ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ муаммони ўрганиш учун аралашувлари зарурдир”.

Бу чақириқ қирғизистонлик ўзбекларнинг қувғиндаги лидерларидан бири Қодиржон Ботировнинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Варшавада ўтказаётган “Одам савдосига қарши курашнинг ҳуқуқий асослари” мавзуидаги семинарида қилган чиқишида янгради.

2010 йил июн воқеаларини уюштиришда айбдор топилиб, Қирғизистон суди томонидан сиртдан умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган Ботировнинг айтишича, фожеадан сўнг ўтган кейинги "2 йил давомида қирғизистонлик ўзбеклар одам савдоси ва нолегал эмиграция билан шуғулланаётган ҳамда жиноий усуллар билан пул топаётган гуруҳлар учун бойлик орттириш манбаига айланиб қолди".

ЕХҲТнинг 14 май куни бошланган “Одам савдосига қарши курашнинг ҳуқуқий асослари” мавзуидаги семинари 16 май куни ўз ишини якунлайди.
XS
SM
MD
LG