Линклар

logo-print

Грецияда партиялар янги сўзлашувлар бошлади


Президент Каролос Папульяс (ўнгда) ҳукуматни сиёсатдан ҳоли мутахассислардан тузишни таклиф қилмоқда.

Президент Каролос Папульяс (ўнгда) ҳукуматни сиёсатдан ҳоли мутахассислардан тузишни таклиф қилмоқда.

Грецияда етакчи беш партия лидерлари ҳукуматни тузиш юзасидан сўзлашувларнинг янги босқичини бошлади ва президент Каролос Папульяснинг таклифини муҳокама қилмоқда.

Президент ҳукуматни Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармасидан олинажак ёрдам масаласидаги партиялараро келишмовчиликларни бартараф эта оладиган сиёсатдан ҳоли мутахассислардан тузишни таклиф қилмоқда.

6 май куни Греция парламентига сайлов бўлиб ўтганидан бери бир неча бор партиялараро сўзлашувлар бўлиб ўтган, лекин парламентда биронта ҳам партия ҳал қилувчи овозга эга бўлолмагани учун музокаралар натижасиз тугаган эди.

Агар бу галги сўзлашувлар ҳам натижасиз тугаса, Греция парламентига янги сайлов бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG