Линклар

logo-print

НАТО Зардорийни ўз саммитига таклиф қилди


Покистон йўли ёпилгани учун НАТО ўз юкларини Россия ва Марказий Осиё давлатлари орқали ташиётган эди.

Покистон йўли ёпилгани учун НАТО ўз юкларини Россия ва Марказий Осиё давлатлари орқали ташиётган эди.

НАТО Покистон президенти Осиф Али Зардорийни альянснинг 20-21 май кунлари Чикагода ўтадиган саммитига таклиф қилди.

Бу хабардан олдин Покистон ташқи ишлар вазири Афғонистондаги халқаро кучларга етказиладиган Америкага қарашли юкларни Покистон ҳудуди орқали ташишга рухсат беришни расман таклиф қилгани хабар қилинганди.

НАТО вакилининг Брюсселда берган баёнотида айтилишича, альянснинг Чикаго саммитида халқаро жамоатчилик Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига содиқ қолажагини яна бир бор таъкидлайди.
НАТО раҳбарияти фикрича, Афғонистондаги муаммолар ечимида Покистоннинг роли муҳимдир, дейилган баёнотда.

Покистон орқали юк ташиш бундан ярим йил муқаддам – Америка ҳарбий учоқларидан Покистон ҳудудига зарбалар берилгани ва нишоннинг нотўғри олингани оқибатида Покистоннинг 24 нафар аскари ҳалок бўлганидан сўнг тўхтатиб қўйилган эди.

Покистон йўли ёпилгани учун НАТО ўз юкларини Россия ва Марказий Осиё давлатлари орқали ташиётган эди.
XS
SM
MD
LG