Линклар

Покистон президенти НАТО саммитида қатнашади


Покистон президенти Осиф Али Зардорий.

Покистон президенти Осиф Али Зардорий.

Покистон президенти Осиф Али Зардорий ҳафта охирида Чикаго шаҳрида ўтадиган НАТО раҳбарлари саммитида иштирок этади.

Зардорийнинг ушбу йиғинда қатнашиши Покистон ва НАТО ўртасидаги сустлашган алоқалаларни қайта тикланаётганига далил бўлиши айтилмоқда.

Ярим йил муқаддам покистонлик 24 аскар ўлимига сабаб бўлган Америка учоқлари ҳужумидан сўнг Покистон орқали НАТО юклари ташиш тўхтатиб қўйилган эди.

Зардорийнинг 20-21 май кунларига белгиланган саммитда қатнашиши ҳақидаги эълон сешанба куни Покистон етакчилари ўртасида ўтган йиғинга тўғри келди.

Исломобод шаҳрида ўтган йиғинда Покистон чегараларини НАТО қўшинларига мўлжалланган юклар ортилмиш машиналар карвонига очиш-очмаслик масаласи муҳокама қилинган.

Чикаго саммитида НАТОнинг Толибон амалиётлари ҳамон давом этаётган Афғонистондан чиқиб кетиш режаси муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG