Линклар

"Афғонистондаги етакчи тинчлик музокарачиларидан бири Арсала Раҳмонийнинг ўлдирилиши мамлакат ташқарисида режалаштирилган".

Афғонистон Олий ярашув кенгаши раиси лавозимига тайинланган Салоҳиддин Раббоний мамлакат сенати олдида қилган чиқишида ана шундай деди.

Афғонистон Олий ярашув кенгаши раҳбарларидан бири, президент Ҳамид Карзайнинг маслаҳатчиси, собиқ Толибон ҳукумати аъзоси Арсала Раҳмоний 13 май куни Кобулда ўз машинасида бораётган пайтда номаълум шахс томонидан отиб ўлдирилган эди.

Раббонийга кўра, Раҳмоний ўлимига сабабчи “четдаги душманлар” Афғонистондаги тинчлик жараёнини тўхтата олмайди ва уларнинг мамлакат ишларига аралашиши “хато”дир.

Раҳмонийнинг ўлдирилиши Афғонистон ҳукуматининг Толибон жанггариларига қарши кураш сиёсий ечимини топиш йўлидаги ҳаракатлари самарасизлиги ўлароқ кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG