Линклар

logo-print
Новергиялик радикал экстремист Андерс Брейвик судланаётган суд биноси олдида номаълум шахс ўзига ўт қўйди.

Сешанба куни юз берган воқеа ҳақида мамлакат полицияси хабар тарқатди.

Хабарга кўра, шахси аниқланманган киши суд биноси олдидаги ўтказиш пунктига яқинлашиб, устига ёнувчи суюқликни қуйган ва ўзига ўт қўйган.

Жиддий жароҳатлар олгани айтилаётган шахснинг нима сабабдан ўзига ўт қўйгани ҳозирча ноаниқ қолмоқда.

Утоя оролида 69 кишини, Осло шаҳрида 8 кишини ўлдирганини тан олган Андерс Брейвик ўзини айбдор, деб ҳисобламайди.

Брейвикка кўра, у Норвегия ҳукумати томонидан олиб борилаётган кўп маданиятлилик сиёсатига қарши ўз-ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ҳаракат қилган.
XS
SM
MD
LG