Линклар

Марказий Осиё мамлакатларида ялпи ички маҳсулотнинг 40% гача қисми жиноий ҳаракатлар, айниқса ноқонуний наркотик савдоси ортидан келади.

Россия Наркотик моддаларни назорат қилиш Федерал хизмати раҳбари Виктор Иванов ана шундай баёнот берди.

Россия ҳукумати қошидаги Тараққиёт ва наркотикларга қарши кураш комиссиясида қилган чиқишида Виктор Иванов Марказий Осиё мамлакатларида ноқонуний наркотиклар савдоси ва транзити ўрнига соғлом иқтисод яратиш кераклигини айтиб ўтди.

Ивановга кўра, Марказий Осиё давлатларида наркотиклар савдосига қарши кураш олиб бориш учун Россия ҳукумати тарафидан 22 дастур ишлаб чиқилган.

Ижобий иқтисодий ўзгаришлар ноқонуний наркотиклар савдосига қарши курашда асосий қуроллигини айтган Виктор Иванов россиялик сармоядорларни Марказий Осиёда фаоллашишга чақирди.
XS
SM
MD
LG