Линклар

logo-print
“Манчестер Юнайтед” футбол клуби ярим ҳимоячиси Райан Гигз Англия премьер лигасининг 20 йиллик тарихидаги энг яхши ўйинчи, деб эълон қилинди.

Ҳали ҳам спорт фаолиятини давом эттираётган 38 ёшли Гигз 1992 йилда ташкил топган Англия премьер лигасининг барча 20 мавсумида қатнашган ягона ўйинчидир.

Футбол мутахассислари овоз берган “энг яхши ўйинчи” номинациясида Гигз билан бирга Деннис Бергкамп, Эрик Кантона, Тьерри Анри, Криштиану Роналду ва бошқа таниқли футболчилар қатнашди.

Бутун профессионал карьерасини “Манчестер Юнайтед” жамоасида ўтказган Райан Гигз 12 марта Англия чемпиони, тўрт марта мамлакат кубоги соҳиби, икки марта чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Гигз Англия премьер лигасида жами 598 ўйин ўтказган.

Премьер лига тарихидаги энг яхши мураббий унвонига “Манчестер Юнайтед” бош мураббийси сэр Алекс Фергюссон сазовор бўлди.
XS
SM
MD
LG