Линклар

logo-print
Россия православ черкови раҳбари патриарх Кирилл 15 май куни Фейсбук ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очди.

Черков матбуот хизматига кўра, ижтимоий тармоқдаги саҳифа кун сайин янгилаб турилади ва унда черков янгиликлар ҳамда патриарх чиқишлари ва суратлари чоп этилади.

Диний ишларини Интернетдаги ижтимоий тармоқларда ҳам олиб бориш муҳим эканлигини бир неча бор урғулаган патриарх Кирилл 2010 йилда черков хизматчиларини онлайн тармоқларда фаол бўлишга чақирган эди.

Матбуот хизмати вакилининг айтишича, саҳифа олиб борилишини патриархнинг шахсан ўзи кузатиб боради.

Патриархнинг Фейсбукдаги саҳифаси айни дамда икки мингга яқин "лайк" тўплаган.
XS
SM
MD
LG