Линклар

Бугун тонгда Москванинг Абай хиëбонига келган полиция гуруҳлари аксилпутинчиларнинг мазкур майдонда қурган палаткаларини бузиб ташлади ва намойишчиларни бу ердан ҳайдаб юборди.

Москва полицияси матбуот хизматига кўра¸ 20 га яқин намойишчи полициянинг майдонни тарк этиш талабига бўйсунмагани боис ҳибсга олинган¸ аммо кўп ўтмай озод этилган.

Москванинг Чистые пруды районида жойлашган мазкур хиëбон марказига қозоқ шоири Абай Қўнонбоев ҳайкали ўрнатилган ва бу жой 6 май куни мухолифатнинг кўп минг кишилик намойиши Москва марказидан ҳайдаб чиқарилганидан сўнг¸ мухолифат акциялари марказига айланган эди.

Полициянинг билдиришича¸ улар Москва судининг Абай майдонида палаткалар қурилишини ноқонуний деб топиб¸ уларни бузиш ҳақидаги қарорини ижро қилган холос.

Сўнгги хабарларда¸ Абай майдонидан ҳайдалган мухолифатчиларнинг «Чистые пруды» метро бекати атрофида тўпланаëтгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG